Абу Даби 2020 йилда қисқа масофага сузиш бўйича ЖЧни қабул қилади

Жаҳон 22 Июль 2015 1124

БАА пойтахти 2020 йилда қисқа масофага сузиш бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионатини қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу Халқаро сузиш федерацияси (ФИНА) бюроси аъзоларининг овоз бериши натижаларига кўра аниқланди.
“Абу Даби жуда ишонарли талабнома киритди. Биз бу шаҳарга қисқа масофага сузиш бўйича жаҳон чемпионати ўтказишни ва ФИНА конвенциясини ишонишга қарор қилдик”, – деди ташкилот презиенти Хулио Маглионе.
Абу Дабидан ташқари, турнирни ўтказишга номзодлари сифатида Лима (Перу) ва Остона (Қозоғистон) кўрсатилган эди.

Кўпроқ янгиликлар