Apple компанияси App Store’да ўз иловаларини жойлаштирадиган ишлаб чиқарувчилар ҳамда iOS 9 бета-версиялари фойдаланувчиларига изоҳ қолдириш ва баҳо қўйишни тақиқлади. Бу ҳақда TechCrunch маълумот берди.
Чора ҳуқуқ муаллифларининг илтимосларига биноан кўрилмоқда, негаки кўпгина маҳсулотлар янги дастурий таъминотнинг бета-версиясида ишлашга тайёр эмаслиги маълум бўлди.
2015 йили Apple биринчи марта янги операцион дастурнинг бета-версиясини барча фойдаланувчиларга бепул улашди. 2008 йилдан буён барча релизолди версиялари фақат тегишли ускуналар эгаларига очиқ бўлар эди.