АҚШ ва Япония метереологларининг кузатишлари жорий йилда кузатувлар тарихидаги энг иссиқ об-ҳаво кузатилганини қайд қилишди. Бу ҳақда БМТ ахборот маркази хабар бермоқда.
Ўтган июнда ойи охирги 135 йил ичида энг иссиқ об-ҳаво кузатилди. Бу АҚШ океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) томонидан хабар қилинди.
Ҳисобот даврида ҳарорат XX асрнинг ўртача кўрсаткичидан 0.88 даража иссиқ келди. Бу билан 2014 йили қайд қилинган рекорд янгиланди.
Бошқарма 1880 йилдан буён об-ҳавони мунтазам кузатиб келади. Тадқиқотларга кўра, биринчи ярим йиллик тарихдаги энг иссиқ давр бўлди – ўртача ҳарорат 2010 йили қайд қилинган рекорддан 0.85 даража баланд бўлди.
Мутахассислар АҚШ, Жанубий Америка, Испания ва Австралияда энг рекорд даражадаги иссиқлик кузатилганидан дарак бермоқдалар. Бундан ташқари, Ҳиндистон ва Покистонда 49 даража иссиқ бўлиб, бунинг оқибатида деярли 4 минг киши ҳалок бўлди.
“Биз кузатаётган бу жараёнлар иқлим ўзгаришларидан далолат беради, – дейди ташкилот вакили Клэр Нуллис. – Биз тахмин қилаётган сценарий иссиқ ҳаво ҳукмрон даврларнинг йил кесимида кўпайишини, улар узоқроқ давом этиши ва иссиқликнинг фаоллашиб боришини кўзда тутади. 2003 йил билан қиёслаганда, жорий йилда ҳаво жуда тез исиб кетди”.