Тошкент вилояти Чиноз тумани А.Исломов маҳалласида номаълум шахс 23 ёшли фуқарони қўрқитиб, унинг “Samsung” мобил телефони очиқдан-очиқ тортиб олиб, воқеа жойидан яширинган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, мазкур талончилик жиноятини маҳаллий аҳолига мансуб, 23 ёшли йигит содир этганлиги аниқланиб қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.