Elephone компанияси 25 июлдан Android 5.1 Lollipop операцион тизимида ишлайдиган P6000 Pro смартфонини сотувга чиқаради.

Қурилмада Mediatek MT6753 процессори қўлланган. Бу чип 1,5 ГГц такт частотасида ишловчи ARM Cortex-A53 архитектурасига эга 8 та ҳисоблаш ядросидан ташкил топган. График тизимга ARM Mali-T720 контроллёри жавоб беради.

Янги смартфон 2 ва 3 Гб тезкор хотирага эга модификацияларда таклиф қилинади. Смартфоннинг флеш-хотираси 16 Гб ни ташкил қилади, хотирани 128 Гб гача оширишга имкон берувчи microSD-картаси учун слот мавжуд.

Смартфон 5-дюймли 1280 × 720 нуқта кўрсатиш қобилиятига эга дисплей билан жиҳозланган. Смартфон 2 ва 13 Мп ли камералар, Wi-Fi 802.11n ва Bluetooth 4.0 симиз алоқа адаптерлари, GPS йўлдошли навигация тизими қабул қилгичи ҳамда стандарт тўпламдаги датчикларга эга.

Смартфон мижоз томон 150 Мбит/сония тезлик билан маълумотларни узатувчи LTE Cat.4 4-авлоддаги мобиль тармоқлар ишини қўллаб-қувватлайди. Смартфон 2700 мА•соат ҳажмга эга аккумулятор батареяларидан қувватланди. Смартфоннинг ўлчамлари 144,5 × 71,6 × 8,9 мм ни, оғирлиги 165 граммни ташкил қилади.

Elephone P6000 Pro смартфонини 120 долларга сотиб олиш мумкин.