Фарғонада сифат сертификатисиз сотилаётган болалар бўтқаси сотувдан чиқарилди

Жамият 22 Июль 2015 2232

Фарғонада сифат сертификатисиз сотилаётган болалар бўтқаси сотувдан чиқарилди. Бу ҳақда “Бозор ва истеъмолчи” газетаси маълумот берди.
Айтилишича, Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятига Қувасой шаҳрида яшовчи С. Ғуломов мурожаат қилиб, марказий деҳқон бозори ҳудудида жойлашган озиқ-овқат дўконларидан биридан сотиб олган Nestle болалар бўтқасининг сифатига шубҳа билдирди.
Мурожаатнома юзасидан дўконда ўтказилган текширув натижасида бўтқанинг сифат сертификати мавжуд эмаслиги аниқланди. Бундан ташқари, савдога чиқарилган печенье, пряник маҳсулотларининг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати кўрсатилмагани, қадоқланган шакар, чучваранинг ҳеч қандай маълумотлари кўрсатилмагани ва колбаса маҳсулотларини сақлаш шартлари бузилганлиги маълум бўлди.
Дўконнинг 4 нафар сотувчиси махсус иш кийимлари билан таъминланмаганлиги ҳам эътиборга олинди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан тегишли чора кўрилиши учун хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоят бошқармасига маълумотнома юборилди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71638 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37271 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21589 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81354 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61957 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1153 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 807 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 753 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 341 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 644 Маданият
Кўпроқ янгиликлар