FedEx ва Boeing рекорд даражадаги самолётлар сотиб олиш бўйича келишиб олдилар

Жаҳон 22 Июль 2015 1644

FedEx жўнатмаларни етказиб бериш хизмати Boeing авиасозлик компанияси билан 50 та Boeing 767 юк самолёти харид қилиш бўйича келишиб олди. Бу харид ушбу турдаги самолётга бутун тарих давомида берилган энг катта буюртма бўлади, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги. Келишувнинг суммаси 10 млрд долларни ташкил қилади.

Агентликнинг қайд этишича, бу битим 1980-йилларнинг самолётларига “янги ҳаёт” беради.

“Биз бу самолётларни юқори баҳолаймиз ва уларга ишонамиз”, деб ушбу битимга изоҳ бериб ўтди Boeing матбуот котиби Даг Алдер.

Ушбу самолётларни етказиб бериш бўйича шартнома 5 йил ичида амалга оширилади, курьерлик хизматига илк самолётлар 2018 йилда етказиб берилади.

FedEx компаниясининг ижрочи директори Дэвид Брончекнинг таъкидлашича, келишув сарф-харажатларни камайтириш, етказиб беришлар ишончлилигини ошириш ва ёнилғига сарфланадиган маблағлар самарадорлигини оширишга имкон беради.

Кўпроқ янгиликлар