Ҳиндистонда 2014 йилда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 141 минг киши ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда 21 июль куни Ҳиндистон жиноятларни рўйхатдан ўтказиш миллий бюроси маълум қилди.

Бюронинг ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йили мамлакатдаги йўлларда ҳар соатда ўртача 16 кишидан кўпроқ одам вафот этган. Бу кўрсаткич 2013 йилдаги кўрсаткичдан 3 фоизга кўпроқни ташкил қилган.

Аксарият ҳолларда ЙТҲларга тезликнинг оширилиши сабаб бўлган.