Жасур Бойқўзиев Korea Open турнирида ғолиб бўлди

Спорт 22 Июль 2015 1952

22 июль куни (-87) тоифасида дунёнинг биринчи рақамли таэквондочиси бўлиб турган Жасур Бойқўзиев Жанубий Кореяда бошланган Korea Open турнирида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Бу орқали у Рио-2016 олимпиадаси учун муҳим ҳисобланган 20 рейтинг очкосига ҳам эга бўлган. Ҳозирда Бойқўзиевнинг умумий очколари 340тага етди.

Таэквондонинг олимпия ўйинлари оиласига мансуб WTF йўналишидаги энг нуфузли мусобақа ҳисобланган ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоасининг тўлиқ таркибдаги аъзолари иштирок этишмоқда.

Бойқўзиев илк баҳсда кореялик спортчини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи учрашувда яна бир мезбон таэквондочи 17:5 ҳисобида таслим этилди. Жароҳати сабаб кореялик учинчи спортчи чорак финалга чиқмади. Ярим финалда ўзбекистонлик спортчи Жао Ёнгни 2:1 ҳисобида ютди. Олтин медал учун кечган баҳсда эса у эронлик Омид Амидидан 9:5 ҳисобида устун келди.

23 июль куни жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин +87 кг вазн тоифасида даянга чиқади. Шунингдек, ака-ука Никита ва Максим Рафалович, Султонбек Чоршабоев, Аброр Нуриддинов, Владислав Хан, Умида Абдуллаева, Гўзал Норбобоева каби етакчи спортчиларимиз ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишади.

Кўпроқ янгиликлар