YouTube порталида Сэм Мендес томонидан суратга олинган Жеймс Бонд саргузаштлари ҳақидаги навбатдаги "007: "Спектр" фильмининг янги трейлери пайдо бўлди.

Бонд саргузаштлари ҳақидаги фильмларнинг 24-қисмида Жеймс Бондга махсус шифрлар келиб тушади ва у "Спектр" (Special Executive for Counter-intelligence, Terrorism, Revenge, and Extortion — Контрразведка, қасос ва тамагирлик бўйича махсус ташкилот) номли ёвуз ташкилот ортидан тушади. Бу қисмда ҳам олдинги 3 қисмда бўлгани каби бош ролни британиялик Даниел Крейг ижро этган. Ёвузлар бошлиғини ўйнаш эса Кристофер Вальцга топширилган. Шунингдек, фильмда илк бор Рейф Файнс рол ўйнаган, Бен Уишоу эса қидирув хизмати (МИ-6) раҳбари ролида. Қолаверса, картинада Моника Белуччи ва Леа Сейду британиялик жосуслар сифатида чиқишади.

Трейлерда портлашлар ва авариялар тасвирланган кўплаб кадрлар жойлаштирилган.

Фильм режиссёрининг маълум қилишича, янги картина учун саундтрек тайёрланмоқда.

Ушбу картинанинг тақдимоти шу йилнинг 26 октябрь санасида бўлиб ўтиши белгиланган.