Браконьерлик туфайли йўқ бўлиб кетаётган жонзотлар юрак уриш датчиклари, глобал кузатув қурилмалари ва видеокамералар билан таъминланади, бу рейнжерларга браконьерларнинг ҳаракатларига зудлик билан жавоб бериш имконини беради, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Ушбу тизимни ишлаб чиқаётган Англиянинг Protect компанияси вакилларининг таъкидлашича, рейнжерлар жиноят жойига вертолёт ёки юк машиналарида бир неча дақиқа ичида етиб келишлари мумкин бўлади, бу браконьерларга ҳайвонлар тўшини бўлаклаб, воқеа жойидан қочиб кетишга имкон бермайди. Тизим жиноятчиларни жиноят устида далиллар билан тутишга имкон беради.

Технология борган сари хавфли равишда кўпайиб бораётган браконьерлик ҳолатларига барҳам беришга ёрдам бериши керак. Protect компанияси ўзининг браконьерлик ҳолатларини кузатиш интеллектуал тизимини реал вақт давомида синовдан ўтказишни бошлашга тайёрлигини маълум қилди.