Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано "Сампдория" сафига ўтиш арафасида турибди.

33 ёшли ҳужумчи клуб билан шартнома борасида келишувга эришган. Ушбу шартномада Кассанонинг ўзини тутиши ҳақида банд ҳам қайд этилган.

Ушбу трансфер тўлиқ кучга кириши учун "Сампдория" бош мураббийи Вальтер Зенганинг розилик билдириши кутилмоқда. Шартнома Европа лигаси саралаш ўйини ўтганлан кейин имзоланиши мумкин.

Маълумот учун, Кассано 2007 йилдан 2011 йилгача ҳам "Сампдория" шарафини ҳимоя қилганди. Шу йилнинг январь ойида "Парма" билан шартномасини бекор қилгач, у эркин агентга айланган.