Мичиган университетида ҳайдовчисиз автомобилларни синовдан ўтказиш учун Mcity деб номланган полигон очилди. 

Mcity полигонида йўл белгилари, фонарлар, уйлар фасадлари, йўловчилар йўлаклари ва таъмирланаётган йўл қисмлари, чорраҳаларга эга турли шаҳар кўчаларига эга “шаҳарча” бунёд этилди. Полигонда шаҳар туманларидан ташқари, шаҳар ташқарисини эслатувчи ҳудудлар ҳам барпо этилди. Шаҳарда ҳақиқий кўчалардагига максимал яқинлаштирилган шароитлар яратилган. Мисол учун, автопилотда ишловчи машиналарнинг алгоритмлари қандай ишлашини текшириш учун баъзи йўл белгилари устидан маркерлар билан чизиб ташланган, йўлнинг баъзи қисмларида йўл устига тортилган чизиқлар атайлаб ўчирилган.

Бу шаҳарда, шунингдек, автопилотда ишловчи автомобилларнинг бир-бири билан ўзаро ҳаракати ва автоматизациянинг турли даржалари (салонда йўловчи бўлган ва бўлмаган ҳолатлар) синовдан ўтказилади. Полигонда олиб борилаётган ишлар яқин орадаги Энн Арбор шаҳрида 2021 йилга келиб ҳайдовчисиз автомобилларнинг ҳаракатланишини бошлаш учун ёрдам бериши керак. Mcity атрофидаги 129 499 кв. метр майдонда ҳайдовчисиз автомобилларни ишлаб чиқариш корхонасини яратиш ҳам режалаштирилган.

Полигон лойиҳаси 2013 йилда тасдиқланган эди. Полигон 2014 йилда қурила бошланган. Мичиган университети ва транспорт департаменти ушбу лойиҳага 10 млн доллар сармоя киритган. Полигоннинг 15та доимий ҳамкори бўлиб, улар уй йил ичида ушбу полигонга 1 млн доллардан ва яна 33 та компания 150 минг доллардан сармоя киритади.