Миграция хизмати Россиядан 2.7 млн чет элликни чиқариб юбориши мумкин

Жаҳон 22 Июль 2015 7214

Россия федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановский миграцион қонунчиликни бузган 2.7 млн чет эллик Россиядан чиқариб юборилиши мумкинлигини маълум қилди.
“Бугун Россияда 2.7 муҳожир тахлика зонасида турибди, улар мамлакатда бўлиш муддатларини бузган ва меҳнат фаолияти ҳужжатларини расмийлаштирмаган”, – таъкидлади Ромодановский.
Унинг сўзларига қараганда, 1.46 млн кишининг мамлакатга кириши тақиқлаб қўйилган.

Кўпроқ янгиликлар