21 июль куни Москва вақти билан 10:20 да Москва шаҳрида “Мега” савдо-кўнгилочар маркази яқинида юк машиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Юк машинаси ҳайдовчиси светофорда тўхташга улгура олмай, олдинда турган самосвалга бориб урилган. Юк машинаси салонида сиқилиб қолган ҳайдовчи маълум вақт тирик бўлган, кейин ўлиб қолган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Howo юк машинаси ҳайдовчиси Широкая Речка томонга қараб кетаётганда, тезликни меъёридан ошириб ва ўзидан олдинда кетаётган самосвал билан оралиқ масофага амал қилмаган. Олдиндаги самосвал светофорнинг қизил чироғида тўхтаганда, юк машинаси ҳайдовчиси тўхташга улгура олмай, самосвалга урилган.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлган ҳайдовчи 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси эканлиги маълум бўлган.