Мьянманинг шимолида жойлашган Качин штатининг Мьичина шаҳри суди Хитойнинг 153 нафар фуқаросини ноқонуний тарзда ўрмон кесгани учун умрбод, яна икки кишини 10 йил қамоқ жазосига тортди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Манбанинг таъкидлашича, барча судланганлар жазо ҳукми устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгалар. Хитойнинг Янгондаги элчихонаси ва Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермади.

Хитой-Мьянма чегараси Мьянма учун хитой контрабандаси туфайли муаммоли ҳудуд ҳисобланади. Ўтган йили чегарада 10 минг тонна контрабанда ёғоч мусодара қилинган эди. Бундан ташқари, Качин штати 1962 йилдан бери Мьянма ҳарбийлари ва “Качин мустақиллиги армияси” ўртасидаги можароли ҳудуд ҳисобланади.