Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси 2015 йилнинг ўтган даври мобайнида 15та ижтимоий шерикчилик субъектининг 15та лойиҳасини 2 млрд сўм миқдорида қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди.
Комиссия аъзолари, сенаторлар, депутатлар, турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда комиссия раиси А. Саидов “Ижтимоий шерикчилик тўғрисида”ги қонуннинг ННТ соҳасига жорий қилинаётганини ҳамда ушбу йўналишга фонд томонидан маблағ ажратилиб келинаётганини таъкидлаб ўтди.