НТВ телеканали бош директори Владимир Кулистиков ўз лавозимидан бўшамоқда. Бу ҳақда йирик федерал каналлардан биридаги манбага таянган ҳолда “Ведомости” газетаси маълумот берди.

Айтилишича, Кулистиков молиявий муаммолар туфайли кетишга қарор қилган бўлиши мумкин, негаки “Газпром-медиа” янги мавсум учун шоу ва сериаллар олиш учун канал бюджетини шу пайтгача тасдиқламаган.