Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 283 та ёнғинлар содир бўлганлиги қайд этилган.

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 2 нафар фуқаро тан жароҳатлари олишган ва 1 киши ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 860 млн. 515 минг сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 705 млн. 175 минг сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган. 

Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи фуқаро У.Раҳимовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 90 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. 

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида яшовчи фуқаро Р.Солиевнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. 

Ушбу ҳолатлар бепарволик ва эътиборсизлик туфайли содир бўлмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилиш сўралади.