Ўзбекистонлик олимлар дудланган балиқ колбасаси ишлаб чиқариш усулини таклиф этишди. Ушбу таклиф озиқ-овқат саноати, айнан, колбаса маҳсулотларини, хусусан, балиқ колбасасини ишлаб чиқариш усули учун мўлжалланган.

Унинг вазифаси балиқ филесидан озуқалик ва биологик қийматлари ҳамда органолептик хусусиятлари оширилган колбаса маҳсулотини тайёрлаш усулини ишлаб чиқишдан иборат.

Муаллифлар - Бойматов Ҳабибжон Ҳусанбаевич ва Қурбонов Шаймардан мазкур таклифга патент олиш учун № ИАП 2015 0033 рақамли талабнома топширишган.