Ўзбекистон миллий автомагистралининг қурилиши 2019 йилга қадар тўла тугалланади. Натижада Андижондан Қўнғиротгача, Самарқанддан Термизгача бўлган барча автомобиль йўллари тўлалигича халқаро стандартларга жавоб берадиган ҳолга келтирилади. Мамлакатнинг бир бурчагидан иккинчисига қадар бўлган йўл 10-12 соат вақт олади.
“Ўзбекистон” ахборот агентлигининг маълум қилишича, ушбу йўл инвестицион иқлимнинг яхшиланишига, экспорт-импорт ва транзит салоҳиятини оширишга, туризмнинг ривожланишига ҳисса қўшади.
Ўзбекистон миллий автомагистрали 2 755 км узунликка эга бўлиб, чет элга чиқадиган 4 йўналишга эга: шимоли-ғарбда Бейнов орқали, жануби-ғарбда Олот орқали, жанубда Термиз ва шарқда Андижон орқали.