Ўзбекистон кўчаларида ўлим билан якунланган ЙТҲ статистикаси эълон қилинди. Унга кўра, ҳар 100 минг кишига 11.32 ўлим ҳолати тўғри келмоқда. Бу ҳақда Тошкентда ўтказилган йўл хавфсизлиги аудитига бағишланган тадбирда айтилди.
Тадбир ЕИ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “ТРАСЕКА – Йўл ҳаракати хавфсизлиги II” лойиҳаси доирасида ташкиллаштирилди.
“Жаҳон” ахборот агентлигининг маълумот беришича, сербиялик эксперт Деян Йованов, Ўзбекистонда бу борада минтақа бўйича энг паст кўрсаткичлар қайд қилинган.
“Йўл-транспорт ҳодисаларида ҳар 100 минг кишига 11.32 ўлим ҳолати тўғри келмоқда. Бу ёмон натижа эмас, аммо, масалан, Швецияда бу кўрсаткич 3га тенг, шу боис соҳани янада такомиллаштирса бўлади”, – деди мутахассис.