"Реал" клуби президенти Флорентино Перес ҳимоячи Серхио Рамос билан музокаралар ўтказиш учун Хитойда учрашув ўтказишни режалаштирди.

Перес International Champions Cup мусобақаси доирасида "Интер" ҳамда "Милан"га қарши Гуанчжоу ва Шанхайда бўлиб ўтадиган ўйинларни шахсан томоша қилишни режалаштирмоқда. Айнан шу вақтда Перес ва Рамос ўртасида музокаралар бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" 29 ёшли ҳимоячи учун мадридликларга 60 миллион евро таклиф қилган. Қолаверса инглизлар клуби Рамос билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган.

Ўз навбатида Серхио Рамос "Реал"дан кетишга тайёрлигини маълум қилган ва раҳбариятдан ўзи учун билдирилган таклифларни кўриб чиқишни сўраган.