Қирғизистон президенти маъмуриятининг собиқ бошлиғи Дониёр Наримбоев коррупция ишига алоқадорликка гумон қилиниб ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда “Новости” ахборот агентлиги.

“22 июль куни Наримбоев бош прокуратурага сўроққа чақирилган. Сўроқ пайтида у Хожимурод Кўрқмасов билан юзма-юз учраштирилган. Шу куннинг ўзида Дониёр Наримбоев Қирғизистон Жиноят кодексининг коррупция, пора ундириш, маъсул лавозимни эгаллаган шахс томонидан мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда гумон қилиниб ҳибсга олинди”, деб хабар бермоқда Қирғизистон бош прокуратураси.

Тергов версиясига кўра, Наримбоев ва парламент депутати Кўрқмасов Бишкекнинг собиқ мэри Наримон Тулеевнинг қизидан собиқ мэрнинг мол-мулкини жиноий иш билан боғлиқ ҳолда мусодара қилишнинг бекор қилиниши учун 200 минг доллар пора талаб қилганлар.