Евроосиё иқтисодий комиссияси статистика департаменти маълумотларига кўра, Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудидаги энг кам инфляция даражасига эга давлат эканлиги маълум бўлди. Энг катта инфляция даражасига Россия эгалиги аниқланган.

Арманистонда бир йил ичида инфляция 5,5 фоизни, Қирғизистонда 4,5 фоизни ташкил қилган. Энг кам инфляция Қозоғистонда бўлиб, у 3,9 фоизни ташкил қилган.

Олинган маълумотларга кўра, энг катта инфляция даражаси Россияда қайд этилган. Бу ерда бир йил ичида (2014 йил июнь-2015 йил июнь) маҳсулот ва хизматлар нархи 15,3 фоизга ошиб кетган. 13,2 фоизлик инфляция даражаси билан Беларусь 2-ўринни эгалламоқда,

Қозоғистон ва Беларусда пуллик хизматлар нархи мос равишда 4,4 ва 21,6 фоизга ошган. Россияда эса озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 18,8 фоизга ошган. Арманистон ва Қирғизистонда ноозиқавий маҳсулотлар нархи мос равишда 6,9 ва 8,9 фоизга кўтарилган.