“ҚазАвтоЖол” миллий компанияси янги автомобиль йўлларининг операторига айланади. “Олма-Ота” каналининг маълум қилишича, компания 7 минг км йўл участкасида юк ташувчи транспортдан пул ундиришни йўлга қўяди.
2020 йилга келиб Қозоғистонда юк оқими 30 млн тоннага етади. Бугунги кунда ушбу кўрсаткич 17 млн тоннага тенг. Транспорт коридорининг ЯИМдаги улуши 7.5 фоизни ташкил қилмоқда. Компания мутасаддиларининг фикрича, бундан унумли фойдаланган ҳолда, солиқ тушумларини янада кўпайтириш мумкин. Айнан шу туфайли бу ташаббус илгари сурилди.