"Арсенал" жамоасининг польшалик дарвозабони Войчех Шченсни фаолиятини Римда давом эттирадиган бўлди.

"Рома" жамоаси уни "Арсенал"дан кейинчалик 5 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 500 минг евро эвазига ижарага олган. Яқин вақт ичида ушбу 25 ёшли дарвозабоннинг трансфери ҳақида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, польшалик ушбу дарвозабон лондонликлар сафида 5 йилдан буён ҳаракат қилиб келади. 4 мавсум давомида асосий дарвозабон бўлган Войчех жорий йилнинг қишида ўз ўрнини Давид Оспинага бериб қўйганди. Қолаверса, янги мавсум учун "Арсенал" Питер Чехни харид қилди.

Ўз навбатида "Рома" жамоасининг асосий дарвозабони Морган де Санктис яна бир мавсумдан кейин фаолиятини якунлашини маълум қилган.