Россия федерал миграция хизмати Украинадан кўчаётганлар учун преференциялар тақдим этиш муддатини янада узайтиради. Бу ҳақда идора раҳбари Константин Ромодановский маълумот берди.
“Украина ички инқирози муносабати билан 2015 йил 1 августга қадар Украина фуқаролари учун мамлакатга кириш ва меҳнат шароитлари билан боғлиқ преференциялар кўзда тутилган. Луганск ва Донецкдаги ҳарбий ҳаракатларда жабр чекканлар учун ушбу муддатни янада узайтириш мақсадга мувофиқ бўлар эди”, – деди Ромодановский.
Украинанинг бошқа фуқаролари эса Россияда 90 кун бўлиши мумкинлиги айтилди.