Россиядан Тожикистонга пул ўтказмалари ҳажми доллар эквивалентида 32 фоизга қисқариб кетди

Иқтисодиёт 22 Июль 2015 5997

Россия рубли курсининг пасайиши ва миграцион қонунчиликнинг кучайтирилиши Россиядан Тожикистонга доллар эквивалентида пул ўтказмалари ҳажмининг деярли уч баробарга (32 фоиз), яъни 1,162 млрд долларга қисқаришига олиб келди, деб айтди Тожикистон Миллий банки раиси Жамшид Нурмахмадзода матбуот-анжуманида.

Тожикистон Миллий банки раҳбари пул ўтказмалари секин-аста тикланаётгани қўшимча қилди. “Бизнинг прогнозларимизга кўра, йил якунларига кўра пасайиш 27 фоизни ташкил қилади”, деб айтмоқда Нурмахмадзода.

Халқаро молиявий ташкилотлар 2015 йилда Тожикистонга пул ўтказмаларининг 40-45 фоизга камайишини прогноз қилмоқдалар. 2014 йил натижаларига кўра, Тожикистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми 2013 йилга нисбатан 8,3 фоизга камайиб, 3,9 млрд долларни ташкил қилган.

Кўпроқ янгиликлар