Россиянинг шимолий пойтахти – Санкт-Петербургдан жорий йилнинг ярим йил ичида 990 нафар ноқонуний мухожир чиқариб юборилган. Бу ҳақда Санкт-Петербург бўйича суд приставлари федерал хизмати бошқармаси сайтида маълум қиинди.

Бошқармада маълум қилинишича, суд приставлари ҳар куни “Пулково” аэропортининг чегара назоратигача Россия ҳудудида бўлиш қонунларини бузган мухожирларни кузатиб қўймоқдалар. Россиядан чиқариб юборилаётганлар суд томонидан маъмурий жавобгарликка тортилмоқдалар.

2015 йилнинг 6 ойида Вақтинчалик сақлаш марказида 1050 киши бўлган. “Ҳанузгача миграция тартибини бузаётганларнинг аксарият қисмини Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ташкил қилмоқда”, деб айтилмоқда хабарда.