Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд жорий йилнинг кузида АҚШга расмий сафар уюштиради.

Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Ар-Риёдда қирол билан учрашгандан кейин маълум қилди.

Бевосита учрашув олдидан Картер қирол Салмон ал-Саудга АҚШ президенти Барак Обама у билан АҚШ пойтахтида сентябрь ойида учрашишга умид билдираётганини етказган.