Спикер: АҚШ конгрессменлари Эрон бўйича келишувни рад этиш учун барча имкониятларни амалга оширадилар

Жаҳон 22 Июль 2015 2002

АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Жон Бейнер АҚШ конгрессменлари Эрон ядровий дастури бўйича келишувни рад этиш учун барча имкониятларни амалга оширадилар, деб айтмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бейнернинг таъкидлашича, Эрон билан атом бўйича келишувнинг имзоланиши АҚШ халқи хавфсизлигига хавф солади ва бу хавфнинг авж олишини тўхтатиш учун барча чораларни амалга ошириш зарур.

Бейнернинг айтишича, 22 июль куни конгрессменлар АҚШ президенти жамоаси билан учрашув пайтида Эрон келишуви бўйича “қийин саволлар бериш”ни мўлжаллашмоқда. Конрессдаги кўпчилик қонун чиқарувчилар келишувга қарши овоз берадилар, деб ишонмоқда Бейнер.

Аввалроқ Эрон ядровий дастури бўйича ҳаракатлар режаси АҚШ конгрессига кўриб чиқиш учун келиб тушгани маълум қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар