Сурия ҳудудида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари амалга оширган амалиётлар натижасида "Ал-Қоида" гуруҳи етакчиларидан бири Муҳсин ал-Фадди ҳалок бўлган. Бу ҳақда USA Today нашри хабар берди.

Пентагон вакили Жефф Дэвис маълумотларига кўра, ушбу террорчи Суриянинг шимоли-шарқида, Туркия билан чегара ҳудуддаги Сармад шаҳри яқинида йўқ қилинган.

Маълумот учун, Муҳсин ал-Фадди "Ал-Қоида"нинг "Хуросон" бўлимини бошқарган ва 2001 йилнинг 11 сентябрида АҚШда амалга оширилган терактга алоқадор бўлган.

Пентагондагилар "Хуросон" гуруҳини "ИШИД"дан кўра хавфлироқ деб билишади.

Бироз олдинроқ, АҚШ ҳукумати унинг жойлашган ўрни ҳақидаги маълумот учун 7 млн долларлик мукофот эълон қилганди.