Тейлор Свифт MTV Video Awards’даги номинациялар сони бўйича етакчиликни қўлга киритди

Маданият 22 Июль 2015 1660

MTV телеканали 2015 йил учун MTV Video Awards мукофотига номзодларни эълон қилди. Қўшиқчи Тейлор Свифт бирйўла 9та номинация бўйича номзод бўлди.
Ундан кейинги натижани Эд Ширан кўрсатди – унинг ҳисобида 6 номинация бор.
Мукофот топшириш маросими телеканал орқали 30 август куни тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Бу йилги маросимга Майли Сайрус бошловчилик қилади.

Кўпроқ янгиликлар