Facebook ижтимоий тармоғидаги “Потребитель.Уз” гуруҳида ўзига хос дизайнга эга метро поезди вагонининг сурати жойлаштирилди.
Фотосурат муаллифининг маълум қилишича, бундай составлар Тошкент метрополитенининг Ўзбекистон йўлида пайдо бўлиши мумкин. Аммо бу ахборот ҳозирча метро маъмурияти томонидан тасдиқланмади.
Июнь ойида Чилонзор йўлига мўлжаллангани айтилган янгиланган состав расми интернетга жойлаштирилган эди.