Тунисдаги терактга алоқадорликда гумон қилиниб, 12 киши ҳибсга олинди

Жаҳон 22 Июль 2015 1043

Тунис полицияси ўтган ойда Сус шаҳридаги меҳмонхоналар ҳудудида теракт амалга оширилишига алоқадорликда гумон қилинган 12 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар қилган.

Ҳибсга олинганларнинг мамлакат ҳудудида фаолият олиб борувчи террористик ташкилотлар аъзолари экани гумон қилинмоқда.

Шунингдек, Тунис ички ишлар вазирлиги терактга алоқадорлиги гумон қилинаётган ва қидирувда бўлган шахсларнинг рўйхатини эълон қилган.

Бундан олдинроқ, Сусдаги терактга алоқадорлар сифатида 127 киши қўлга олинганди.

Эслатиб ўтамиз, 26 июнь куни Туниснинг Ўрта Ер денгизи соҳилидаги 2та меҳмонхонада икки нафар жангари меҳмонларни отишни бошлаган, натижада 39 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар жароҳатланганди.

Кўпроқ янгиликлар