Туркия ҳукумати Суруч шаҳридаги терактдан кейин бошланган воқеалар туфайли твиттер ижтимоий тармоғини ёпиб қўйди.

Бу қарор тармоқда турли жойларда юз бераётган намойишларнинг суратлари пайдо бўлишидан кейин қабул қилинган.

Айни вақтда Туркиянинг бир қанча шаҳарларида ҳукумат сиёсатидан норози кишилар намойишларга чиқишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Туркиянинг Сурия билан чегараси яқинидаги Суруч шаҳрида теракт амалга оширилди ва 32 киши ҳалок бўлди. Намойишчилар бунда Туркия ҳукуматини айбламоқда.