Туркия суди Twitter ижтимоий тармоғига киришни қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда CNN Turk хабар бермоқда.

Аввалроқ Туркия ҳукумати Twitter’ни ёпиб қўйгани ва Суручдаги теракт суратлари олиб ташлансагина ижтимоий тармоқни блок ҳолатидан чиқаришини маълум қилган эди.

Маълумот учун, Суручда портлаш оқибатида 30 нафар киши ҳалок бўлган.