Туркманистонда чекувчилар сони 8 фоизни ташкил қилади

Жамият 22 Июль 2015 1878

Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Маргарет Чан Ашхободда бўлиб ўтган “Эришилган ютуқларни мустаҳкамлаш соғлом келажак асосидир” мавзуидаги халқаро конференция чоғида Туркманистонда тамаки маҳсулотларининг истеъмол қилинишини чеклаш борасида эришилган ютуқларни эътироф этди.
“Ташкилотнинг яқиндаги кузатув ва таҳлил ишлари шуни кўрсатдики, мамлакат аҳолисининг фақат 8 фоизи тамаки чекади, бу бутун дунёдаги энг паст кўрсаткичдир”, – деди ташкилот бош директори.
Чан хоним Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга тамакига қарши курашда эришилган ютуқлар муносабати билан фахрий белги топширди.
Туркманистон 2011 йили Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг тамакига қарши кураш конвенциясига қўшилган эди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13483 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20748 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10385 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11225 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38355 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52249 Жамият
23 август куни об-ҳаво иссиқ ҳароратини сақлаб қолади
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
14:20 221 Жаҳон
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 903 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 655 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар