Украинанинг “Укрнафта” компанияси акционерлари компаниянинг бошқарув раиси лавозимига Буюк Британия фуқароси Марк Роллинзнинг номзодини маъқуллади, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Роллинз 1989 йилда Оксфорд университети техника фанлари доктори илмий даражаси ва 1985 йилда Кембриж университетининг математика соҳаси бўйича магистр даражасини олган. Унинг номзоди 22 июль куни акционерлар йиғилишида тасдиқланиши керак. Аввал Роллинз BG Kazakhstan компаниясини бошқарган.

Аввалроқ Украинанинг Днепропетровск вилояти собиқ губернатори, “Укрнафта”нинг миноритар акционери ҳисобланувчи тадбиркор Игорь Коломойский компаниянинг бошқарув раиси лавозимига британияликнинг номзодини қўллаб-қувватлашини ваъда қилган эди.