Universal ва Amblin Entertainment студиялари ишлаган “Юра даври олами” фильми дунё прокатида 1,522 млрд доллар ишлади. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар бермоқда.

Шу тариқа, замонавий оламдаги динозаврлар ҳақида ишланган фильм дунё киноматографиясидаги энг кассабоп картиналар рўйхатида 3-ўринни эгаллади. Ундан юқори ўринларда 2,788 млрд тўплаган “Аватар” ҳамда 2,186 млрд доллар жамлаган “Титаник” фильми бормоқда.

Колин Треворроунинг “Юра даври олами” фильми Канада ва АҚШда 614,3 млн доллар тўплади ҳамда ушбу жойда кассаси 600 млн доллардан ошган тўртинчи картина бўлди.