2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида Қашқадарё вилоятида ЯҲМ ўсиши 4,6 фоизни ташкил этди

Ўзбекистон 23 Июль 2015 2202

Қашқадарёда жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий қайта ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятда амалга оширилган ишлар натижалари таҳлилига кўра, вилоятда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиши 4,6 фоизни, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 7,4, капитал қўйилмалар ҳажми 9,5, жами хизматлар 15,9 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,2 фоизни ташкил этди.

Бандлик масаласини ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар туфайли 40 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиб, уларнинг асосий қисми қишлоқ жойларда ташкил этилган.

Фаол инвестиция сиёсати ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, инфратузилмани ривожлантириш январь-июнь ойларида молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 2,4 триллион сўмлик инвестицияларни ўзлаштириш имконини берди. Корхоналар томонидан жалб этилган маблағлар жами инвестицияларнинг қарийб 52 фоизини ташкил этди. Инвестицияларнинг 66,9 фоизи ишлаб чиқариш соҳасига жалб этилди.

Ҳисобот даврида саноат дастурига асосан 103,4 миллиард сўмлик инвестиция ҳисобидан 180 лойиҳа амалиётга татбиқ этилди. Яъни 95 янги саноат корхонаси ишга туширилиб, 85 саноат корхонасида модернизация ишлари бажарилди. Натижада вилоятдаги саноат корхоналари томонидан ўтган ойларда учта янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Президентимизнинг 2013 йил 2 августдаги “2013-2016 йилларда Қашқадарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим аҳамият касб этаётир. Мазкур қарорга мувофиқ, ушбу йилларда вилоятда жами 560 саноат корхонаси ишга туширилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар 492 янги саноат корхонаси ташкил этилди.

Ўтган ярим йилда вилоятнинг умумий ташқи савдо айланмаси 414,6 миллион долларни ташкил этди, шундан 130,9 миллион доллар миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди. Экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш ва унинг таркибини кенгайтириш бўйича амалга оширилган ишлар туфайли ўтган даврда 33 ҳудудий корхона томонидан 22 турдаги маҳсулот, жумладан, қуритилган мева-сабзавот, тўқимачилик, қурилиш материаллари, фармацевтика ва бошқа турдаги маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Танқид ва таҳлил руҳида ўтган йиғилишда эришилган ютуқлар билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар ҳам қайд этилди. Жумладан, енгил саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, мева-сабзавотни қайта ишлаш ва экспорт қилиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар мавжуд имконият ва салоҳият даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Жорий йил охирига қадар саноатнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрларини бажариш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди, истиқболдаги режалар белгилаб олинди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар