2015 йил 21 июль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида йилнинг биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакили, кутубхона раҳбарияти, хизмат раҳбарлари, ходимлар ва масъул мутахассислар иштирок этишди.

2015 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг умумий фонди - 7 млн.дан зиёд нусхани (шундан босма фонд 6.6 млн, электрон кўринишдаги ресурслар -357 000 нусхадан зиёдни ташкил этади);

Бу вақт ичида фойдаланувчилари сони – 108 233 нафарга етиб, ҳисобот даврида кутубхонадан 14315 нафар фойдаланувчи рўйхатдан ўтди. Ўтган давр мобайнида фойдаланувчиларнинг ташрифи – 416 081 маротабани ташкил этди, шундан 33 886 таси кутубхона вебсайтидан фойдаланган.

2015 йил биринчи ярим йилида Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 154та турли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди, шулардан 88таси маданий-маърифий тадбирлар, 40та муҳим ва унутилмас саналар ва шахсларга оид, 22 кутубхонага келиб тушган янги адабиётлар ва 4та расмлар ва амалий санъат асарлари кўргазмаси ҳисобланади.