2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг экспорт ва импорт ҳажми пасайди

Ўзбекистон 23 Июль 2015 6954

2015 йилнинг январь-июнь ойлари бўйича қилинган ҳисоботга кўра, Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 6,359 млрд долларни ташкил этган ва ўтган йилдагига нисбатан 13,5 фоизга камайган.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу борадаги ўтган йилги кўрсаткич 7,22 млрд долларга тенг бўлган эди.

Ўз навбатида, жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 6,275 долларни ташкил этган ҳолда ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичларига (2014 йилнинг январь-июнь ойларида 6,74 млрд доллар) нисбатан 7,4 фоизлик тушиш қайд этилди.

Шу тариқа, биринчи ярим йилликда мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 12,635 долларга тенг бўлди ва ўтган йилдаги 13,96 млрд долларга нисбатан 9,3 фоизлик пасайиш қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, бу маълумотлар Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг 2014 ва 2015 йилнинг биринчи ярим йилликлари бўйича ҳисобот хабарларидан олинди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар