Афғонистон туркманлари "ИШИД" ва Толибонга қарши мустақил кураш олиб боради

Ўзбекистон 23 Июль 2015 8484

Афғонистон шимолида истиқомат қилувчи туркманлар Толибон ва ИШИД жангариларига қарши курашни мустақил давом эттиради. Улар яқинда ташкил топган ҳазоралар ва ўзбеклар коалициясига қўшилиш таклифини рад қилдилар.

Туркман отрядлари қўмондонлари коалиция таркибига қўшилган тақдирда мустақил ҳаракат қилиш имкониятини қўлдан бой беришдан қўрқмоқда.

Коалиция Афғонистон президентининг ўринбосари, маҳаллий ўзбеклар етакчиси Абдулрашид Дўстум ҳамда Балх ҳокими Ато Муҳаммад Нур томонидан ташкил қилинди. Ҳазоралар етакчиси Ҳожи Муҳаммад Муҳаққиқ коалицияга кейинроқ қўшилди.

Кўпроқ янгиликлар