АҚШ Shell’га Арктикада нефть қазиб олишга рухсат бермади

Иқтисодиёт 23 Июль 2015 1942

АҚШ ички ишлар вазирлиги Shell компаниясига Арктикада шельф ишларини олиб бориш учун керак охирги иккита рухсатномани берди, аммо нефть қазиб олишни вақтинчалик тақиқлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Чукотка денгизида нефть қазиб олишга рухсат берилиши учун компания махсус асбоб-ускунага эга эканлигини исботлаши талаб қилинади. Компанияга тегишли Fennica музёрарида ўрнатилган техника шикастланганлиги аниқланди.
Айни пайтда кема таъмирдан чиқмоқда.

Кўпроқ янгиликлар