Қорақалпоғистон ҳудудида жойлашган Аёзқалъа археологик ёдгорлиги яқинида ўзига хос ўтовли қароргоҳ яратилди. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси ёзмоқда.

Айтилишича, ушбу қароргоҳда сайёҳларга хизмат кўрсатиш нуқталари жойлашган. Ўтовларда ташкил қилинган дўконларда турли эсдалик буюмлари сотиб олиш, маҳаллий овқатлардан тотиб кўриш, шунингдек, меҳмонхона ўрнида ишлатиб, ётиб қолиш мумкин.

Аёзқалъа қадимги Хоразм маданиятининг энг диққатга сазовор археолог ёдгорликларидан бири бўлиб, минг йилдан ортиқ тарихга эга. Шаҳар милоддан аввалги IV-III асрларда қад кўтариб, милодий VII-VIII асрларга қадар мавжуд бўлган.
Қорақалпоғистон ҳудудида, шунингдек, қадимги Хоразмнинг бошқа йирик ёдгорликлари жойлашган. Тупроққалъа ва Қўйқирилганқалъа шулар жумласидандир.