Сурияга кетиб қолган айрим тожикистонлик экстремистлар Толибон ва ИШИДга алоқадор бўлмаган гуруҳлар таркибида жанг қилмоқда.

Айтилишича, “Жайш ал-Муҳожирин вал-Ансор” гуруҳига яқинда командир бўлган этник тожик Абу Иброҳим Хуросоний июнь ойида чеченистонлик жангаридан бу лавозимни қабул қилиб олди. Гуруҳ “Жабҳат ал-Нусра” ташкилоти билан боғлиқ деб тахмин қилинмоқда.

Бундан ташқари, тармоқда “Қирим Жамоати” таркибида жанг қилаётган икки этник тожикнинг номи маълум бўлди. Улар ўзларини Абдулла Тожик ва Абу Умар ал-Тожикий деб аташади.