АҚШ президенти Барак Обама Африка турнеси доирасида қариндошлари билан учрашади. Бу ҳақда унинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Сьюзан Райс матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, президент оилавий уйга бормайди, аммо Кениядаги расмий тадбирлардан бирида қариндошлари билан учрашади.

Кенияда Обама Global Entrepreneurship Summit тадбиркорлик форумида иштирок этади. АҚШ матбуоти Обаманинг Кенияга сафарини Жон Кеннедининг 1963 йилдаги Ирландия сафарига қиёсламоқда. Унинг африкалик қариндошлари уни кўп бора Кенияга таклиф қилишган эди.