“Астон Вилла”нинг собиқ ҳужумчиси Кристиан Бентеке “Ливерпуль” сафига 46,2 миллион еврога ўтиши билан Бельгия футболи тарихидаги энг қимматбаҳо футболчига айланди, деб хабар бермоқда Voetbal Nieuws нашри.

24 ёшли ҳужумчининг трансфер суммаси юртдошлари – “Бенфика”дан “Зенит”га ўтган Аксел Витцель ва “Лилл”дан “Челси”га ўтган Эден Азарникидан кўпроқни ташқил қилди, бу ўйинчилар 2012 йилда ўзларининг янги клубларига 40 млн евро эвазига ўтганлар.